

Маҳаллий матбуотнинг маълумотига кўра, Истанбул клуби 35 ёшли ҳимоячи борасида расмий таклиф жўнатган.
Уокернинг ўзи камида 2 йиллик шартнома талаб қилмоқда. Агарда футболчи ва клуб келишувга эриша олса, "Манчестер Сити" трансферга тўсқинлик қилмайди.
Ўтган мавсумда Уокер "Милан" таркибида ижара асосида ўйнади ва барча турнирларда 14 ўйинда майдонга тушди.



