

Бу ҳақда “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Бёрнли”га қарши учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида гапирди.
“Жума куни машғулотларда у тиззаси қаттиқ оғриётгани учун ўйнай олмаслигини айтди. Ҳа, бу унинг аввал жароҳатлаб олган оёғи", - деб фикр билдирган Гвардиола.
Бундан бир йил оллдин испаниялик ярим ҳимоячи хочсимон пайларини узиб олган ва ўтган мавсумда деярли ўйнамаганди.



