

"Ростини айтсам, мен бу ғалабадан жуда мамнунман. Бунинг асосий сабаби — бундай ўйинларда 10 тадан 9 та ҳолатда гол ўтказиб юборасиз.
Биз биринчи бўлимни 1:0 ҳисобида якунладик, аммо яна битта ёки иккита кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. . 2:0 ҳисобида бу тамомила бошқача ўйин бўларди.
Бизнинг бирдамлик сақлаганимиз жуда яхши бўлди. Ауталрдан тўп ўйинга киритилганда ва стандарт вазиятларда жипсликни сақлаб қолдик.
Ҳамма ғалабалар ҳам чиройли бўлавермайди, биз ҳар томонлама айнан шундай ғалабага муҳтож эдик", — дейди Маресканинг сўзларини "Сити" расмий веб-сайти.



