«Манчестер Сити» – «Бернли». Фернандиньо охирги 6та ўйинда 3-марта қизил карточка олди

Narzulla Saydullayev
2 янв 2017
«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Фернандиньо АПЛ 20-туридан ўрин олган «Бернли»га қарши ўйинда (2:1) қизил карточка олди.

32-дақиқада бразилиялик футболчи Йоханн Гудмундссонга нисбатан қилган ҳаракати учун қизил карточка олди.

Бу 31 ёшли футболчи учун охирги 6та ўйиндаги учинчи қизил карточкаси бўлди. Иккита четлатишни у АПЛда, биттасини ЕЧЛда олди.

Энди Фернандиньо автоматик тарзда 4 ўйинлик дисквалификация муддатини ўтайди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bbc.com