"Манчестер Сити" афсонаси Ҳусановнинг даражасини юқори баҳолади
26 фев 13:19
Янгиликлар
"Манчестер Сити" афсонаси Ҳусановнинг даражасини юқори баҳолади
"Манчестер Сити" собиқ ўйинчиси Серхио Агуэро ҳимоячи Абдуқодир Хусановнинг жорий мавсумдаги ўйинларига юқори баҳо берди.
"Бу мавсум у жуда яхши ўйинлар ўтказди. Мослашув жараёнидан ўтди — энди эса натижаларини кўряпмиз.
У кучли, жуда тез ва яккакурашларда тез-тез ғолиб бўлади. Ҳусанов атиги 21 ёшда. Демак, "Сити"да навбатдаги йиллар учун ажойиб ҳимоячи бор", – деди Агуэро.

21 ёшли марказий ҳимоячи ушбу мавсум барча мусобақаларда 23 ўйин ўтказди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар