"Манчестер Сити" афсонаси Ҳусановнинг даражасини юқори баҳолади

Sherzod Nurmatov
26 фев 2026
"Манчестер Сити" собиқ ўйинчиси Серхио Агуэро ҳимоячи Абдуқодир Хусановнинг жорий мавсумдаги ўйинларига юқори баҳо берди.

"Бу мавсум у жуда яхши ўйинлар ўтказди. Мослашув жараёнидан ўтди — энди эса натижаларини кўряпмиз.

У кучли, жуда тез ва яккакурашларда тез-тез ғолиб бўлади. Ҳусанов атиги 21 ёшда. Демак, "Сити"да навбатдаги йиллар учун ажойиб ҳимоячи бор", – деди Агуэро.

21 ёшли марказий ҳимоячи ушбу мавсум барча мусобақаларда 23 ўйин ўтказди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: City Xtra