Манба: "Челси" "Реал" қизиқаётган футболчиси билан шартномани узайтирди
05 сен 2022 11:07
Янгиликлар
Манба: "Челси" "Реал" қизиқаётган футболчиси билан шартномани узайтирди
"Челси" ўнг қанот ҳимоячиси Рис Жеймс билан келишувни узайтиришга рози бўлди, деб ёзди журналист Фабрицио Романо.
Манбага кўра, футболчи ва Англия клуби ўртасидаги янги келишув 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Жеймс клуб тарихидаги энг кўп маош оладиган ҳимоячига айланади.

Олдинроқ футболчига "Реал" қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
22 ёшли Жеймс жорий мавсум "Челси" сафида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар