

Матбуотда манкунианларнинг 25 ёшли ярим ҳимоячини сотиши мумкинлиги ҳақида хабарлар янграганди, аммо журналист Фабрицио Романо ушбу маълумотларни рад этди.
Футболчи "Манчестер Юнайтед"даги иштирокига эътиборини қаратган ва янги мавсумда ўзини энг яхши томондан кўрсатмоқчи.
Маунт ўтган мавсум АПЛ доирасидаги 14та ўйинда 1та гол урди. Футболчи МЮга 2023 йилда "Челси"дан 55+5 млн фунт эвазига ўтганди.



