

"Шаҳарликлар" 25 ёшли бразилиялик футболчи учун ҳатто шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган ва битим узайтирилмайдиган бўлса ҳам 50-60 млн евро олишмоқчи.
"Арсенал" ҳужумчининг трансфери борасида илк таклифни тайёрламоқда. Унинг агенти ўйинчига лондонликлар лойиҳаси ёқишини хабар қилди.
Жезус жорий мавсум АПЛ доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 8та ассист қайд этди.



