"Ман Сити" ҳали Агуэро ва Фернандиньога шартномани узайтиришни таклиф қилмади

Alisher
19 янв 2021
"Манчестер Сити" ўйинчилари Серхио Агуэро ва Фернандиньонинг келажаги сўроқ остида қолмоқда.

Клуб шартномаси 2021 йилнинг июнига қадар мўлжалланган футболчиларга битимни узайтириш учун таклиф бермади.

32 ёшли Агуэро жорий мавсум Англия Премьер-лигаси доирасидаги 5та ўйинда майдонга тушди.

Бразилиялик 35 ёшли хавбек Фернандиньо эса 9 бор майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/SamLee