UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40"Байер" — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  0 17:33ЛаЛига. "Барселона" - "Реал". Асосий таркиблар маълум!  4 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  1 17:19Суперлига. "Навбаҳор" - "Хоразм" (матнли трансляция)  2 17:11"Тоттенхэм", "Ноттингем Форест" ва МЮ иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:05"Сивасспор" — "Бодрумспор". Таркиблар маълум  0 16:30"Реал" янги дарвозабон сотиб олмоқчи. Номзодлар маълум  6 15:58Куртуа "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин  1 15:31Бруну Фернандешнинг вакиллари Саудия Арабистони клуби билан музокараларни бошлади  2 15:05"Акрон" — "Ахмат". Таркиблар маълум  2 15:00"Пахтакор" футболчилари Эл Классикода қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилди, Сергеевдан антиқа жавоб  12 14:47"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  6 14:41Носир Абдусаломов: "Қаршига қуруқ қўл билан қайтиб кетиш учун бормаган эдик"  1 14:25"Қўқон-1912" ва ОКМК ўртасида тўртта гол урилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:57"Реал" "Милан" ва Франция терма жамоаси юлдузининг трансфери учун дастлабки қадамларни ташлади  3

Маъмуржон Отақулов: "Йигитларда чарчоқ аломати кўриниб қолди" Янгиликлар

Маъмуржон Отақулов: "Йигитларда чарчоқ аломати кўриниб қолди"

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг 3-туридан ўрин олган "Андижон SGS” - “Ғиждувон" (5:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Маъмуржон Отақулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, 3-4 нафар асосий футболчиларимиз жароҳат сабаб ўйинга кела олишмади. Бундан ташқари йўлда тирбандликларга дуч келдик. Анча вақт мобайнида йўлда қолиб кетдик. Шу боисдан ҳам тайёргарлик жараёни кўнгилдагидек бўлмади.

- Биринчи бўлимнинг 20-дақиқасидаёқ 3 та тўп ўтказиб юбординглар. Бунга қандай изоҳ берасиз?

- Йигитлар балки ўйинга масъулият билан ёндашмагандир. Бош мураббийимиз бетоблиги сабаб ўйинга кела олмади. Қолаверса, бизда чарчоқ аломатлари ҳам кўриниб қолди.

- Жамоангиз футболчилари майдонда ўзаро тортишиб кетишди. Тартиб-интизом борасида муаммолар борми?

- Жуда тез голлар ўтказиб юбордик. Бунақа холатда ҳар қандай жамоада кайфият яхши бўлмайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика