UZ

Сўнгги янгиликлар

18:02Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  1 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  0 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  9 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  6 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14

Малиновски: "Шевченко осмонда эмас, ерда юришимиз кераклигини таъкидлади" Янгиликлар

Малиновски: "Шевченко осмонда эмас, ерда юришимиз кераклигини таъкидлади"

Украина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Руслан Малиновский Англияга қарши Евро-2020 1/4 финал учрашувига қандай тайёргарлик кўраётгани ҳақида гапириб берди.

Украина футболчиси Англияга қарши ўйин олдидан интервью берди.


— Украина терма жамоаси мусобақадаги вазифасини аллақачон бажарди, балки энди натижа учун жавобгарлик юкисиз ўйнарсизлар?

— Бизда бошқа вазифалар йўқ деган гапларга қўшилмайман. Сўнгги йиғилишда бош мураббий кўкларда булутдай учишнинг ҳожати йўқлигини таъкидлаб, ерда юришимиз кераклигини айтди. Биз аллақачон  ушбу мусобақада футболда ҳамма нарса мумкинлигининг гувоҳи бўлдик. Ўйинга жиддий, диққатни жамлаган ҳолда тайёргарлик кўряпмиз.

Англия — тезкор футбол намойиш этадиган кучли жамоа. Аммо биз Франция, Германия, Испания каби жамоаларга қарши ўйнаганмиз, бизда бундай ўйинларнинг тажрибаси бор. Биз қўрқмаслигимиз, ўз режамиз бўйича ўйин кўрсатишимиз керак. Агар имкон борича режаларимизни амалга оширсак ҳамда бор кучимизни намойиш эта олсак, кўнгилдаги натижага эришишимиз мумкин деб ўйлайман.

— Ушбу қарама-қаршиликда кўпчилик жамоангизни аутсайдер санамоқда. Шанба кунги ўйин қандай кечади?

— Ҳа, Англия учрашув фаворити, лекин бизга нисбатан уларга кўпроқ босим бўлади.

— Андрий Ярмоленко Нидерландияга қарши ўйинда ажойиб ўйин намойиш этди. У шанба куни худди шундай ўйин кўрсатишга жисмонан тайёрми?

— Ярмоленко ушбу мавсумда кам ўйин ўтказди. Андрей ҳақиқий сардор, у учун Англия билан ўйин алоҳида аҳамият касб этади, ушбу учрашув ўзини исботлаш учун ажойиб имконият.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика