Максим Шацких: "Натижадан қониқмадим, бизга ғалаба зарур эди"

Mirjalol Normatov
7 ноя 2023
ОЧЛнинг 4-тури доирасида "Ахал" майдонидаги дурангдан кейин "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Натижадан қониқмадим, бизга ғалаба зарур эди. Ўйин охирида қийин вазиятдан чиқиб кетишга уриндик. Шундай ажойиб стадионда табиий чим ёки ҳеч бўлмаганда сифатли сунъий чимда йўқлиги ажабланарли. Бундай жойда ўйнашга қарор қилинган экан, чимни яхши ҳолатда ушлаш керак. Европада ҳам баъзида бундай майдонларда ўйналади, аммо сифати жуда яхши. Бу майдон жуда қаттиқ. Камчиликда қолган бўлсак-да, охирги дақиқаларда ўйинни ўзгартиришга интилдик. Вазиятларимиз бўлди, лекин аниқ зарбалар йўллай олмадик. Мезбонлар кутилмаган нарса билан ҳайрон қолдиришмади, кутилганидек ҳаракат қилишди.

Кам бўлиб қолганимиздан кейин ҳужумни жонлантириш учун ҳужумкор футболчиларни туширдим. Қизил карточка борасида эътирозим йўқ. Ҳакам ВАРни кўргани бораётганда ёрдамчиларимга майдондан четлатиш бўлишини айтдим.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Пахтакор" матбуот хизмати