Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”
19 ноя 2025 17:24
Янгиликлар
Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”
Кеча истеъфога чиқарилган Максим Шацких клуб матбуот хизматига жамоада ўтказган фаолияти борасида қуйидагиларни маълум қилди:
“Андижон” клубида ўтказган фаолиятим давомида бизни қўллаб-қувватлаган барчага - вилоят ҳокими, бош ҳомий, клуб раҳбарлари ва албатта жамоанинг жонкуяр мухлисларига миннатдорчилик билдираман. Айниқса, “Ультрас Бургут”га алоҳида раҳмат. Мен уларни қўллаб-қувватловини доим ҳис қилиб келдим, бизни ёлғиз қолдиришмади.
Албатта, натижа кўрсатиш учун қўлимиздан келганича максимал даражада ҳаракат қилдик. Ҳар бир учрашувда ишқибозларни хурсанд қилишни истадик. Чунки улар энг зўри. Лекин, афсуски, биз ўйлагандек бўлиб чиқмади.
Жамоага барча шароитлар яратиб берилди, бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Лекин бу ҳаёт. Истеъфони тўғри қабул қилдим ва ҳеч кимдан хафа эмасман. “Андижон” клубига омад тилайман", - деди Максим Александрович.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар
Uz xoxshi bn keti deb uylabmiz