Маҳамаджонов "Андижон" таркибига қўшилади

Sherzod Nurmatov
2 фев 2026, 15:07
Қанот ҳимоячиси Маҳмуд Маҳамаджонов фаолиятини "бургутлар" сафида давом эттиради.

Маълумотларга қараганда, 22 ёшли футболчи "Пахтакор"дан "Андижон"га трансфер бўлмоқда.

Қайд этиш жоиз, Маҳмуд ўтган мавсум "Динамо" либосида 14 ўйин ўтказиб, 1 та тўп киритган ва 2 та голга ассистентлик қилган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia