

Манкунианликлар бош мураббийи Ральф Рангникнинг айтишича, Санчо касаллик, Магуайр эса жароҳат туфайли ўйинни ўтказиб юборади.
"Ҳаррининг тиззасида муаммо бор. У кеча ва бугунги машғулотларда иштирок этмади.
Жейдон касал бўлиб қолди - унда томоқ безларининг яллиғланиши кузатилган, у бугун машғулот ўтказмади, эртага ҳам қатнашмайди", - деди Рангник.
Мураббий, шунингдек, Люк Шоу, Поль Погба, Фред ва Эдинсон Кавани ҳам майдонга қайтишга тайёр эмаслигини тасдиқлади.



