Магуайр учун 15 млн евро тўлашга тайёр бўлган клуб топилди
17 мар 2024 13:57
Янгиликлар
Магуайр учун 15 млн евро тўлашга тайёр бўлган клуб топилди
"Вест Хэм" ёзда "Манчестер Юнайтед"га 31 ёшли марказий ҳимоячи Харри Магуайр учун 15 млн евро таклиф қилмоқчи.
"Болға урарлар" бош мураббийи Дэвид Мойес унинг жамоасида бош билан яхши ўйнай оладиган мудофаа футболчиси йўқ деб ҳисоблайди. Шотландиялик мутахассис Магуайрни таклиф қилиб бу масалани ҳал қилмоқчи.
"Вест Хэм" ўтган ёзда англиялик ҳимоячи билан шартнома имзолашга уринган, аммо "Манчестер Юнайтед" жуда юқори нарх сўраганди. "Қизил иблислар" ўшанда Магуайр билан 30 млн евро эвазига хайрлашишга тайёр бўлишган.
Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 23та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар