Магуайр энди МЮ сардори эмас. Тен Хаг ундан сардорлик боғичини олиб қўйди

Administrator
16 июл 2023
Бу ҳақда футболчининг ўзи маълум қилди.

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳимоячиси Харри Магуайр энди жамоа сардори эмас. Бош мураббий Эрик тен Хаг шундай қарорга келди.

"Бош мураббий бугунги суҳбатда менга сардор ўзгаришини маълум қилди. У бу қарорга келишига нима туртки бўлганини менга тушунтирди. Мен жуда хафа бўлсам ҳам жамоа учун боримни беришда давом этаман. Уч ярим йил давомида сардор бўлдим. Бу жамоадаги энг аҳамиятли ўринлардан бири. 

Сульшердан бундай имкониятни менга бергани учун доим миннатдорман, -деб ёзади Харри Магуайр.

Маълумот учун, аввалроқ, МЮ Магуайрни 50 млн фунт эвазига сотиш ниятида эканлиги маълум қилинганди. "Вест Хэм" эса ҳимоячини ижарага олмоқчи.


AdministratorМуаллиф
Манба: twitter.com/HarryMaguire93