

Metro нашрининг хабар беришича, ёзги трансфер ойнасида Aнглия клуби ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. МЮ скаутлари 23 ёшли шведни ўнлаб ўйинлар давомида кузатиб, баҳолаб чиққан. Клуб уни шу ёзда трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
"Бургутлар" бош мураббийи Жозе Моуринью швед ҳимоячисининг маҳоратини юқори баҳолаган.
"У мен бу ерга келганимдан бери ўзини ажойиб кўрсатди ва катта муваффақиятларга эришди. У ҳар бир ўйиннинг ҳар бир дақиқасида майдонда. У ҳимояда жуда ишончли ва ҳужумда барқарор. Бу — энг юқори даражадаги ўйинчи", — деган Моуринью.
Далнинг Лиссабон клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнигача тузилган.



