Мағлубиятдан кейин "Бавария" раҳбарияти кийим алмаштириш хонасига кирган

Mirjalol Normatov
23 апр 2023
Кеча "Бавария" Бундеслиганинг 29-тури доирасида сафарда "Майнц"га мағлуб бўлди.

Ушбу учрашувдан кейин "Бавария" президенти Герберт Хайнер, клуб бош директори Оливер Кан ва спорт директори Хасан Салихамижич кийим алмаштириш хонасига кирган ва футболчилар билан суҳбат олиб борган. Раҳбарлар кийим алмаштириш хонасида 15 дақиқа бўлган.

Мағлубиятдан кейин "Бавария" пешқадамликни "Боруссия"га топширди ва 2-ўринга тушиб қолди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal