Магат Япониянинг «Саган Тосу» клубини қабул қилиб олди

Narzulla Saydullayev
12 дек 2015
Германиялик Феликс Магат Япония клубида иш бошлайди.

62 ёшли мураббий «Саган Тосу»ни бошқарадиган бўлди. Томонлар бир йиллик шартнома тузишди, Магат бу йил давомида 2,5 миллион евро ишлаб топади.

Магатнинг сўнгги иш жойи Англиянинг «Фулхэм» клуби бўлганди. Мураббий 15 ой олдин ишдан бўшатилганди.

Японияда янги мавсум март ойида старт олади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bild.de