

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳимоячиси Люк Шоу жамоа бош мураббийи Эрик тен Хаг ҳақида фикр билдирди.
"Клубда маданият, ишга бўлган муносабат ўзгарди. Қийин машғулотлар, интенсивлик ва ҳаказо. Мураббий биздан буни ҳар куни талаб қилади.
У биз ҳар доим энг юқори даражада бўлишимизни хоҳлайди. Тўғри ҳаёт тарзини кечиришимизни мураббий биздан талаб қилади. Чунки футбол бизнинг ҳаёт тарзимиз", -дейди Люк Шоу.



