Лукакунинг МЮга ўтиши инглиз клублари ўртасидаги рекорд трансферга айланади
08 июл 2017 17:21
Янгиликлар
Лукакунинг МЮга ўтиши инглиз клублари ўртасидаги рекорд трансферга айланади
Ҳужумчи Ромелу Лукакунинг "Эвертон"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтиши молиявий жиҳатдан инглиз клублари ўртасида амалга оширилган рекорд трансферга айланади.
Бугун, 8 июль куни, МЮ "Эвертон" билан бельгиялик форвард борасида келишиб олганини эълон қилди. Маълумотларга кўра, трансфер нархи 75 млн. фунт.
Шундай қилиб, 2011 йилда "Челси" ҳамда "Ливерпуль" ўртасида ўрнатилган трансфер рекорди янгиланади. Ўша йили кўклар 50 млн. фунт эвазига қизиллар ҳужумчиси Фернандо Торресни харид қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги мавсумда 24 ёшли Лукаку АПЛнинг 37 та учрашувида 25 та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар