UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  0 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  4 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  11 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  10 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  4 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  14 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  19 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  7 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  6 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3

Луисма Эрнандес: "Футбол чемпион бўлишини хоҳлайман" Янгиликлар

Луисма Эрнандес: "Футбол чемпион бўлишини хоҳлайман"

"Металлург" - "Навбаҳор" ўйинидан (0:1) сўнг мезбон жамоа устози Луисма Эрнандес матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Бугун ўз майдонимизда ўтказган охирги учрашувимиз эди. Шу боис бугун ғалаба қозониб, муваффақиятимизни Бекобод аҳлига совға қилмоқчи эдик. Афсуски, охир-оқибат имкониятни бой бердик. Шунга қарамай, иккала бўлимда ҳам шогирдларим юқори даражада ўйин намойиш этди. 

— Ёмғирли об-ҳаво ўйинга таъсир ўтказдими?

— Албатта, ёмғир учрашувга таъсир ўтказмай қолмади. Бу майдон ҳолатида ҳам сезилди. Шунга қарамай, биз 6-7 та голли вазиятлар яратдик. Учрашув охиригача курашиб, марказ ва қанотлар орқали комбинациялар ҳосил қилишга ҳаракат қилдик. Шогирдларим ўзининг бор имкониятини ишга солди деб ўйлайман. 

— Бугунги баҳсда иштирок эта олмаган Худойшукур Сатторовнинг ўрни билиндими?

— Жамоадаги ҳар бир ўйинчининг ўрни бор. Улар ҳар бир ғалабага ўз ҳиссасини қўшмоқда. Сатторов, Тошқўзиев ва бошқа йўқотишлар бўлмаганида бундан ҳам яхшироқ ўйин намойиш эта олардик. Бироқ бугун мавжуд имкониятлардан максимал фойдаланишга ҳаракат қилдик. Афсуски, рақиб жамоа яратган имкониятдан сўнг ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. 

— Қайси жамоани чемпионликка ҳақли деб ҳисоблайсиз?

— Ҳозирда ғолиблик учун курашаётган уч клуб ҳам чемпионликка лойиқ. Лекин "Насаф" ўз уйида мағлуб бўлганини эшитиб, бироз ҳайрон бўлдим. Қайси жамоа чемпион бўлишини эмас, футбол чемпион бўлишини хоҳлайман. 

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика