Луис Суарес: “Иккинчи бўлимда муаммолар бўлишини билардик”
14 мар 2019 08:20
Янгиликлар
Луис Суарес: “Иккинчи бўлимда муаммолар бўлишини билардик”
“Барселона” ҳужумчиси Луис Суарес “Лион” устидан қозонилган ғалабадан сўнг фикрлари билан бўлишди.
“Иккинчи бўлимда мураккаброқ қисм кутиб турганини билардик. Биз биринчи бўлимни ажойиб ўтказдик. Аммо иккинчи бўлимда 5-10 дақиқа хотиржамликка берилдик. Тинчланиб олиш учун учинчи голни уриш муҳим эди. Бугун эса биз ўз имкониятларимизнинг кўпидан фойдалана олдик. Денайер билан юз берган пенальти? Ўйлашимча, тегиниш тасодифан рўй берди. Мен мувозанатни йўқотдим. Аммо ҳакам пенальти белгилаши мумкин эди ва у шундай ҳам қилди. Самарадорлик? Ҳужумчи ва гол — ажратиб бўлмас тушунчалар. Бироқ менга жамоамизнинг кейинги босқичга чиққани ёқмоқда. Голлар эса ўзи келаверади. Бошни кўтариб, ўз омадингни излашда давом этиши керак”,—дейди Суарес.
Ўхшаш янгиликлар
02:04
"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди 5
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар