Луис Энрике: "Бизда ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ, ўйин осон ўтди"
24 ноя 2016 10:11
Янгиликлар
Луис Энрике: "Бизда ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ, ўйин осон ўтди"
"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике "Селтик"ка қарши баҳс ҳақида фикр билдирди.
"Ажойиб жамоамиз қийин гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, кейинги босқичга чиқди.
Футболчиларни табриклайман, чунки биз гуруҳ етакчилари эканлигимизни барча учрашувларда исботладик.
Ўз савиямизни кўрсатдик. Бу учрашув "Манчестер Сити"га қарши баҳсга ўхшаб кетди. "Селтик" бизга прессинг уюштирмоқчи бўлди, аммо тўпни ўзимизда сақлаб қола олдик.
Ҳеч қандай муаммо бўлмади, ўйин осон ўтди. Месси ўз савиясида ўйнади.
Пике ва Альбани ўзгартириш? Улар яқинда жароҳатдан қайтишди. Уларни кейинги баҳсга асрадим.
Неймар? У муваффақиятли ўйнади. Мухлислар Неймарга хуштак чалишди? Бу бор-йўғи 5-10 дақиқа давом этди" - дейди Энрике.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар