


"Энг футболчи Роналду ёки Месси эмас. Ҳозир энг кучлиси – бу Неймар. У соғлом ва яхши формада бўлса, Мбаппедан ҳам кучлироқ. Неймар Роналдога ўхшайди. У фақат футбол ҳақида ўйласа, энг зўри саналади", – деди Луческу.
29 ёшли Неймар ушбу мавсумда ПСЖ таркибида барча турнирларда 24 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урди ва 9 та голли пас берди. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача амал қилади.



