UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  7 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  3 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

"Локомотив"нинг ОЧЛдаги рақиби: "Ал Айн" қандай тайёргарлик кўрмоқда? Янгиликлар

"Локомотив"нинг ОЧЛдаги рақиби: "Ал Айн" қандай тайёргарлик кўрмоқда?

Осиё чемпионлар лигасининг чорак финал ўйинлари бошланишига оз вақт қоляпти. 23 август куни "Локомотив" ОЧЛнинг 1/4 финал доирасида дастлабки учрашувни ўтказади.

"Темирйўлчилар" сафарда "Ал Айн"га қарши баҳс олиб боришади. Хўш, бу жамоа "Локомотив" билан бўладиган ўйинга қандай тайёргарлик кўрмоқда?

Аввало шуни айтиш лозим, БААда ҳали миллий чемпионат бошлангани йўқ. Шу боис "Ал Айн" ҳозирча фақат ўртоқлик учрашувлари ўтказиш орқали бўлажак беллашувга тайёргарлик олиб боряпти. Жамоа дастлаб Австрияда йиғин ўтказди ва у ерда иккита ўртоқлик баҳсида майдонга тушди. Иккала ўйин ҳам Италия клублари билан кечди. "Удинезе" - "Ал Айн" 3:0 ва "Болонья" - "Ал Айн" 2:0.

Жамоа Австриядан қайтиб келгач, дастлаб футболчиларга дам берилди ва кейин эса машғулотлар яна давом эттирилди. "Ал Айн" кеча Уммоннинг "Ал Сувайқ" клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу ўйин ёпиқ ҳолда ўтказилгани боис жамоа таркиби ва кимлар гол ургани ҳеч қаерда эълон қилинмаган. "Ал Айн" бугун ҳам ўртоқлик баҳсида майдонга тушади. Рақиб - Уммоннинг бошқа бир жамоаси "Саҳам". Мазкур беллашув ҳам ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтади.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика