UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  0 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  2 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  4 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  4 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  8 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  12 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  6 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3

“Локомотив”нинг 2017 йилдаги “Энг яхши футболчиси” аниқланди Янгиликлар

“Локомотив”нинг 2017 йилдаги “Энг яхши футболчиси” аниқланди

Теглар :  Локомотив
2017 йилги мавсум “Локомотив” жамоаси учун жуда омадли тарзда ўтди.

“Темирйўлчилар” жамоаси ортда қолган мавсумда ҳам Ўзбекистон чемпионатида, ҳам мамлакат кубогида зафар қучиб, “олтин дубль” қайд этишга муваффақ бўлди.

Қайд этиш жоизки, мавсум-2017 давомида жамоа мураббийлар штаби жами 24 нафар футболчи хизматидан фойдаланди. Уларнинг барчаси ҳам жамоанинг муваффақиятларига ўз муносиб хиссасини қўша олишди.

“Локомотив” жамоаси ишқибозлари ўртасида йил якунларига бағишланган сўровнома ўтказилди. Унда “темирйўлчи” мухлислар “Йилнинг энг яхши футболчиси” учун овоз беришди. Бугун мазкур сўровнома якунланди. Унга кўра, Олий Лига-2017 тўпурари, Ўзбекистоннинг 2017 йилдаги “Энг яхши футболчиси” – Марат Бикмаев “Локомотив” мухлислари томонидан ҳам жамоанинг “Йил ўйинчиси” деб топилди. Энг кўп овоз олганлар ичида иккинчи поғона Игнатий Нестеровга, 3-ўрин эса Жалолиддин Машариповга насиб этди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика