UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  0 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  1 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  0 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  1 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  2 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  2 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  2 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  5 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  8

“Локомотив” ёшлари “Олмалиқ” асосий таркиби билан ўртоқлик ўйини ўтказди Янгиликлар

“Локомотив” ёшлари “Олмалиқ” асосий таркиби билан ўртоқлик ўйини ўтказди

Миллий терма жамоамизга “Локомотив”дан 5 нафар футболчи чақирилгани сабабли “темирйўлчилар”нинг 19-тур доирасидан ўрин олган учрашуви номаълум муддатга қолдирилди.

Юзага келаётган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида жамоамиз “Олмалиқ” билан ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштиргани ҳақида хабар берган эдик. Бугун режадаги учрашувларнинг дастлабкиси ўтказилди.

Унда “Локомотив”нинг ўринбосарлари “Олмалиқ” жамоасининг асосий таркибига қарши майдонга чиқди. Қизиқарли тарзда ўтган ўйинда тажриба ўз “сўзи”ни айтди ва олмалиқликлар 3:0 ҳисобида ғалабага эришишди. Учрашувда киритилган голларга Улуғбек Абдуллаев (автогол), Санжар Рихсибоев ҳамда Шохназар Норбеков муаллифлик қилишди.

"Локомотив" (ўринбосарлар) - "Олмалиқ" 0:3
Голлар:
Улуғбек Абдуллаев (4, авг.), Санжар Рихсибоев (63) Шохназар Норбеков (81).
"Локомотив": Аҳрор Аслонов, Улуғбек Абдуллаев, Умар Адҳамзода, Сергей Прохоров, Фаррух Ибрагимов, Бек Абдуллаев, Алишер Шералиев, Евгений Танаев, Жаҳонгир Сафаров, Бобур Эргашев, Бобир Тиллабоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Владимир Вагин, Юсуф Шоимов, Лазар Адамов, Шохруҳ Мўминқулов, Воҳид Юнусов, Шоҳжаҳон Ҳасанов.


2 сентябрь санасида “Локомотив”нинг асосий таркиби ҳам “Олмалиқ”қа қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика