“Локомотив” “Хоразм” билан беллашувни қаерда қабул қилишини эълон қилди

Sherzod Nurmatov
3 апр 2026, 16:15
Маълум қилинишича, жамоанинг Суперлига 6-туридан ўрин олган "Хоразм"га қарши учрашуви "Олимпия" стадионида ўтказилади.

“Суперлиганинг 6-тури доирасидаги "Локомотив" - "Хоразм" баҳси 7 апрель куни соат 17:00 да "Олимпия" стадионида старт олади”, – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ Championat.asia сайтида айнан шу мавзуга доир “ЎФА учун Суперлига ўгай ўғилми ёхуд "Локомотив" нега сарсон бўлмоқда?” номи остида мақол чоп этилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Локомотив" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›