UZ

Сўнгги янгиликлар

00:27АПЛ. "Ливерпуль" "Лидс"ни яна мағлуб эта олмади, дербида ҳам дуранг  6 00:13"Челси" бош мураббийлиги учун асосий номзод номи маълум бўлди  0 23:56"Челси" собиқ футболчиси: "Марескага ачиндим"  0 23:46АПЛ. "Сандерленд" - "Манчестер Сити", "Брентфорд" - "Тоттенхэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 23:31"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" футболчисини сотиб олмоқчи  3 23:11Муҳсин Муҳаммадиев вафот этди  11 22:58"Астон Вилла" Алиссон билан шартнома имзолади  1 22:27"Насаф" икки футболчиси билан ҳайрлашди  2 22:11"Бавария" посбони Англияда ўйнайди  0 21:51Гвардиоланинг ўрнида ким ишлайди?  0 21:15Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Ашурматовда автогол, Машарипов қайтди  9 20:50"Тоттенхэм" ҳужумчиси "Кристал Пэлас"га ўтади  0 20:27Расман: Сардор Мирзаев - "Локомотив" футболчиси!  5 20:10Зотеев, Токотаев ва бошқалар... "Андижон" 12 футболчиси билан хайрлашди  9 19:49Расмий хабар: Умид Эргашев — ОКМК футболчиси!  1

“Локомотив” стадиони ҳудудида намоз ўқиш учун жой тайёрланди Янгиликлар

“Локомотив” стадиони ҳудудида намоз ўқиш учун жой тайёрланди

Юртимизда Ислом динини ёшларга етказиш, уни тўғри ташвиқот қилиш йўлида кўплаб амалий ишлар амалга оширилмоқда.

“Бошқа давлатларда Ислом динини ўзига ниқоб қилиб, бошқа йўлларга юраётган болалар, шу терроризм, диний ақидапарастлик каби нарсалар бизга ёт бўлиши керак”, деб айтган мухтарам президентимиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ минбаридаги нутқида бутун жаҳон жамоатчилигига ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишни Ўзбекистон энг муҳим вазифаси деб ҳисоблашини ҳам айтган эди.

Бир неча кундан сўнг Ислом динининг муборак Рамазон ойи кириб келмоқда. Шу муносабат билан “Локомотив” стадионига ташриф буюрган футбол мухлислари 4 сектор олдидан алоҳида ажратилган жойда намоз ибодатларини бажаришлари ва намоз таҳоратини олиш хоналари ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” – “Бухоро” учрашувига кириш текин. Чипталар “Локомотив” стадиони кассаларида тарқатилади. Ўйин 11 май куни соат 20:30да бошланади. Барча футбол ишқибозларини оилавий ташрифини кутиб қоламиз.


Рейтинг: +58   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика