UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00"Ливерпуль" "Бавария" шартнома имзоламоқчи бўлган немисни илиб кетишга яқин  0 16:39Месси Аргентинанинг июнь ойидаги ўйинлари учун таркибга киритилди  0 16:06"Милан" ҳимоячиси "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди  1 15:40"Барселона" келаси мавсумда "Камп Ноу"га қайтишни режалаштирмоқда  5 15:13"Милан" Итальянони бош мураббийлик учун номзод сифатида кўрмоқда  1 14:46Палмер наздида дунёнинг энг яхши футболчиси ким?  8 14:22"Футбол олами". Хайр, "Насаф". Қойил, "Лочин". Ўзбекистон кубогида 4 та гуруҳ ўйинлари тугади  0 14:05Родри Мадрид фахрий медали билан тақдирланди  1 13:38"Челси" Англия терма жамоаси аъзосини кузатмоқда  0 13:11"Барселона" Шенснига ўринбосар қидирмоқда  4 12:43"Бавария" етакчиларидан бири билан шартномани узайтиришга тайёр  1 12:17Рубен Аморим: "Финалга тайёрланишнинг энг яхши усули – "Челси"га қарши ўйнаш"  4 11:42Хёйсен яқин соатларда "Реал"да тиббий кўрикдан ўтади  22 11:1838 ёшли Варди нима учун фаолиятини якунлаш нияти йўқлигини тушунтирди  1 10:51Анчелоттига Бразилия термасида кимлар ёрдам бериши маълум  2

«Локомотив» Анталияда. Учинчи кун. Таркибга Бобожонов, Кризо ва Коне қўшилди Янгиликлар

«Локомотив» Анталияда. Учинчи кун. Таркибга Бобожонов, Кризо ва Коне қўшилди

Теглар :  Локомотив
Янги мавсумга тайёргарликнинг ҳал қилувчи босқичини Анталияда олиб бораётган «Локомотив» футбол клубининг манзилга етиб келганига бугун уч кун бўлди.

Одатга кўра бугунги машғулот ҳам икки маҳал ўтказилди. Футболчиларимиз эрталаб тренажёр залида машқ қилган бўлишса, тушдан кейин футбол майдонида машғулот ўтказишди.

img_8093

Бугунги машғулотга уч нафар янги футболчимиз ҳам қўшилди. Булар — Муҳаммад Коне, Ньоре Кризо ва Мурод Бобожонов. Бу футболчилар кеча тунда меҳмонхонага етиб келишгани боис мураббийлар бироз дам беришди. Шу сабаб машғулот пайтида уларга ортиқча юкламалар берилмади.

img_8435

Жамоанинг майдондаги машғулоти ҳам қизғин кечди. «Темирйўлчилар» бир ярим соат мобайнида аввал чигалёзди, ундан кейин тўп билан машқларни бажаришди. Шунингдек, икки таркибга бўлинган ҳолда футбол ўйнашди.

img_8522

Кечки пайт эса футболчиларимиз футбол назарияси бўйича мураббийлардан сабоқ олишди. Бунда «Локомотив»нинг 2017 йил ҳисобидан биринчи расмий ўйиндаги рақиби «Ал Таавон» (Саудия Арабистони) иштирокидаги баҳс ўрганиб чиқилди. Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган «Ал Таавон» — «Локомотив» учрашуви 20 февраль куни ўтказилади.

img_8594

Анталиядаги дастлабки ўртоқлик учрашуви 3 февраль куни Туркманистоннинг «Олтин Аср» клуби билан бўлади. Шу боис эртага, 2 февраль куни жамоа бир маҳал, фақат кечки пайт машғулот ўтказади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика