


"Ламин Ямаль. У ажойиб ўйнаяпти, тан олиш керак. Ростини айтсам, уни дунёнинг энг яхши футболчиси деб биламан. Унга қараганингизда, шунчаки ақлдан озасиз".
17 ёшида жуда яхши ўйнаш қанчалик қийин, деган саволга Коул шундай жавоб берди:
"Билмайман, мен буни ҳеч қачон синаб кўрмаганман! У ўзига ишонади, ҳеч нарсадан қўрқмайди. Унинг ўйинларини томоша қилиб маза қиламан".
Ламин Ямаль "Барселона" сафида барча мусобақаларда 16 та гол урди ва 24 та голли узатмани амалга оширди.



