

Ярим ҳимоячи 2024 йилнинг февралида 18 млн фунт эвазига "Блэкберн Роверс"дан "Кристал Пэлас"га ўтганди.

21 ёшли Уортон "бургутлар" таркибидаги энг кўзга кўринган ёш футболчилардан бирига айланди. У 42 ўйинда 5 та голли узатмани амалга оширди ва бошланғич таркибнинг доимий аъзоси ҳисобланади.
Ёш ярим ҳимоячи 2024 йил 3 июнда Босния ва Герцеговина билан баҳсда Англия терма жамоасида дебют қилган эди.



