"Локомотив" футбол клуби эмблемаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди

Sherzod Nurmatov
5 май 2025
Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Адлия вазирлиги томонидан "Локомотив" футбол клубининг расмий белгиси хизмат кўрсатиш белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилди.

Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси бу бир юридик ва жисмоний шахслар товарлари ва хизматларини бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг шу турдаги товарларидан фарқлаш учун хизмат қиладиган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган белгилардир.

Бунгача "Пахтакор" футбол клубининг белгиси рўйхатдан ўтказилган ва ҳуқуқий муҳофазага олинган эди.

Лекин Ўзбекистондаги бошқа ҳеч бир футбол клуби ўз расмий белгисини товар ёки хизмат кўрсатиш белгиси сифатида рўйхатдан ўтказмаган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Адлия вазирлиги