"Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" собиқ футболчиси Шукуровнинг жамоадошига айланди

Alisher
29 авг 2022
Ҳимоячи Стивен Кокер "Фатих Карагюмрюк" билан шартнома имзолади.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. Сьерра-Леоне терма жамоасида ўйнайдиган 30 ёшли англиялик билан 2024 йилнинг ёзига қадар битим тузилди. У ҳамюртимиз Отабек Шукуров ҳаракат қиладиган ва Андреа Пирло қўл остидаги жамоада тўп тепади.

Кокер фаолияти давомида "Тоттенхэм", "Кардифф", КПР, "Ливерпуль", "Аланьяспор" ва "Фенербахче" жамоаларида ҳаракат қилган.

Кокер ўтган мавсумни "Газиантеп"да ижарада ўтказди. У Туркия чемпионатида 25та ўйинда 2та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/karagumruk_sk