

Аввалроқ “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси ва Португалия терма жамоаси янги туғилган эгизаклардан бирининг фожиали ўлими ҳақида маълум қилганди.
"Ливерпуль" мухлислари Роналду 7-рақам остида тўп тепишидан келиб чиқиб баҳснинг 7-дақиқасида махсус акцияни амалга оширишади.
Ушбу ҳаракатни қўллаб-қувватлаган ва маъқуллаган "Ливерпуль" ихлосмандлари дил изҳорларини ижтимоий тармоқларида эълон қилишади. Барча мухлислар "инсон фожиасида клуб ранглари йўқ" деган фикрга қўшилишмоқда.
Маълум бўлишича, Роналдунинг ўзи "Ливерпуль" билан учрашувни ўтказиб юборади.



