

Ҳимоячи ўтган дам олиш кунлари “Ливерпул”нинг “Сандерленд”га қарши ўртоқлик ўйинининг биринчи бўлимидаёқ мушагидаги оғриқ сабаб майдонни тарк этишга мажбур бўлганди.

“Жода мушак жароҳати бор. Менимча, бу ҳаммага аниқ эди, чунки у дарҳол оғриқдан шикоят қилди. Шунга кўра, ҳамма нарса унинг тикланиш жараёнига боғлиқ бўлади, аммо у бир неча ҳафтага сафдан чиқди.
Бу мушак жароҳати ва бундай ҳолатларда футболчининг қанча кунга сафдан чиққанини аниқ айтиш қийин. Аммо одатда бундай жароҳатлар 1 ой вақтни олади.
Агар ҳаммаси яхши кечса, шу муддатда тузалади, акс ҳолда бироз узоқроқ вақт талаб этилиши мумкин. Бу жуда жиддий жароҳат эмас, оддий мушак шикастланиши, лекин ўйлашимча, у мавсум бошигача сафга қайта олмайди, чунки мавсум стартига кўп вақт қолмади”, – деди Ираола.



