"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро

Aslanov Jasurbek
12 май 2025, 23:32
"Ливерпуль" Жереми Фримпонг трансфери устида иш олиб бормоқда.

Журналист Флориан Плеттенберг хабарига кўра, "Байер" ҳимоячисини сотиб олиш бўйича музокаралар яхши давом этяпти. Мерсисайдликлар Фримпонгни клубни тарк этаётган Трент Александер-Арнолд ўрнига асосий номзодлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда.  

Таъкидланишича, Фримпонг бу ёзда клуб алмаштиришга тайёр. 24 ёшли футболчининг товон пули 35-40 миллион еврони ташкил этади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/Plettigoal