"Ливерпуль" "Барселона" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
19 сен 2020 12:51
Янгиликлар
"Ливерпуль" "Барселона" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембелени ижарага олишни режалаштирмоқда.
Англия жамоаси ушбу мавсум ҳужум чизиғини кучайтиришни хоҳламоқда ва француз бу борада мос тушади. Дембелени иқтидори ва тезлигини ҳисобга олсак у учликдан кимгадир ўринбосар бўлиши мумкин.
"Барселона" Дембелени сотишни хоҳламоқда ва уни 56 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Каталония клуби бундан ташқари яна бир неча ўйинчилари билан хайрлашмоқчи.
Дембеле "Барселона"га 2017 йилнинг августида "Боруссия" (Дортмунд)дан ўтган эди. Форвард якунланган мавсум Испания чемпионати доирасидаги 5та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар