

“Вест Хэм” — “Арсенал” 0:1
Голлар: 83 - Леандро Троссард
“Вест Хэм”: 1. Мадс Хермансен, 15. Константинос Мавропанос, 4. Аксель Дисаси (9. Каллум Уилсон, 85’), 29. Аарон Ван-Биссака, 12. Эль-Хажи Малик Диуф, 18. Матеуш Фернандеш, 28. Томаш Соучек, 20. Жаррод Боуэн, 11. Валентин Кастельянос (19. Пабло, 66’), 7. Крисенсио Саммервилл.
Захира: 23. Альфонс Ареола, 2. Кайл Уолкер-Питерс, 3. Макс Килман, 30. Оливер Скарлс, 27. Сунгуту Магасса, 32. Фредди Поттс, 55. Мохамаду Канте.
“Арсенал”: 1. Давид Райя, 4. Бен Уайт (36. Мартин Субименди, 28’ (29. Кай Хаверц, 68’)), 6. Габриэл Магальяйнс, 2. Вильям Салиба, 49. Майлз Льюис-Скелли, 33. Риккардо Калафьори (3. Кристьян Москера, 46’), 41. Деклан Райс, 19. Леандро Троссард, 10. Эберечи Эзе (8. Мартин Эдегор, 67’), 7. Букайо Сака (20. Нони Мадуэке, 80’), 14. Виктор Гёкереш.
Захира: 13. Кепа Аррисабалага, 5. Пьеро Инкапье, 56. Макс Доумен, 11. Габриэл Мартинелли.
Огоҳлантиришлар: 34 - Валентин Кастельянос, 38 - Крисенсио Саммервилл, 68 - Жан-Клер Тодибо, 77 - Букайо Сака, 79 - Кристьян Москера, 89 - Вильям Салиба, 90+2 - Леандро Троссард
90+12. Ўйин якунланди!
90+12. “Вест Хэм” аъзоси жарима майдончаси ичида йиқилди, бироқ ўйин қоидаси бузилмади, деб топилди.
90+10. Юзинчи дақиқа бошланди, ўйин ҳали бери тугайдиганга ўхшамаяпти.

90+9. “Вест Хэм”нинг голи ҳисобга олинмади! Тодибо ва Пабло Райяга нисбатан қўполлик ишлатди, деб топилди.
90+8. ВАР анча вақт кўрди, энди экран олдига бош ҳакамни ҳам чақирди.
90+6. Диққат! Ҳолат ВАРда кўрилмоқда. Райяга нисбатан қўполлик ишлатилган бўлиши мумкин.

90+5. ГОЛ! Уилсон ҳисобни тенглаштирди! Бурчакдан узатилган тўпни Уилсон дарвозага йўллади, дарвоза ичкарисидан тўпни “Арсенал” аъзоси қайтарди, бироқ тўп кириб бўлган эди.
90+4. Пабло жарима майдончаси ичидан зарба берди, тўп Габриэелга тегиб, майдонни тарк этди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
🟥 88. “Вест Хэм” мураббийлар штаби аъзосига қизил карточка кўрсатилди.
84. “Вест Хэм” буёғига нима қилади? Қўшадими ёки “салом Чемпионшип”ми?

⚽️ 83. ГОЛ! Троссард ҳисобни очди! Эдегор ва Райс комбинациядан сўнг тўп Леандрога келиб тушди, унинг зарбаси голга айланди!
80. Сўнгги декада бошланди, буёғига “ёнади” ўйин.

78. Райя!!! Супер сейв! “Арсенал”ни сақлаб қолди! Супер комбинация бўлди мезбонлардан, Фернандешнинг зарбасини эса испаниялик посбон қайтарди!
73. Ҳаволатиб узатилган тўпни Гёкереш дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ бўлди.
70. “Вест Хэм” дарвозаси олдида палапартишлик юзага келди, тўп майдон эгалари аъзосининг қўлига теккани кўриб чиқилди, бироқ ўйин қоидаси бузилмагани маълум қилинди.
🔄 68. Биринчи бўлимда мажбурий ўзгариш сабаб майдонга тушган Субименди захирага олинди, ўрнига ҳужумчи Хаверц тушди. Артета вабанкка боряпти.
63. Бир соатдан кўпроқ ўтди, гол кўрмадик, икки жамоада хавфли вазиятлар кам бўляпти, ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.
58. Сака узоқ масофадан зарба берди, бироқ анча ноаниқ кетди.
49. Боуэннинг зарбаси кучсиз чиқди, Райя ушлаб олди тўпни.
🕛 46. Иккинчи бўлимга старт берилди.
🕘 45+3. Дастлабки бўлим якунланди.
45+1. Бурчакдан узатилган тўпни Матеуш Фернандеш дарвозага йўллади, Райя тўпни ушлаб олди.
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
42. Ўйин анчагина қарама-қаршиликларга бой ўтмоқда, футболчилар кўп фол ишлатяпти.
36. Саммервил яхши ҳаракат қилиб олдинга юриш қилди, бироқ зарба ноаниқ бўлди.
35. Эзе жарима зарбасидан дарвозага тепди, бироқ “жонли девор”дан ўтмади тўп.
🔄 28. Мажбурий ўзгариш бўлади: Уайт ўрнига Субименди тушади.
🏥 25. Бен Уайт жароҳат олди, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Эҳтимол, ўйинни давом эттиролмаслиги мумкин.
22. “Вест Хэм” дарвозаси олдида юзага келган палапартишликдан сўнг бўш ҳудуд юзага келганди, бироқ тўпга биринчи бўлиб “тўпчилар” вакили кетиб келмади…
13. Калафьори! Узоқ масофадан йўллаган хавфли зарбаси аниқ бўлмади.
10. Даҳшат! Бурчакдан узатилган тўпга кетма-кет зарбалар берди, биринчи дарвозабон, кейин футболчилар тўпни қайтарди!
9. Калафьори яхши вазиятга чиқиб бориб тўпни дарвозага йўллади, рақиб футболчисига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди тўп.
5. Сакадан зарба, дарвозабон тўпни ушлаб олди.
3. Меҳмонлар фаолроқ бошлади ўйинни, аммо майдон эгалари ҳам муносиб қаршилик кўрсатишини ҳозирданоқ намоён этяпти.
🕛 1. Ўйин бошланди.
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни АПЛ 36-тур доирасидаги “Вест Хэм” — “Арсенал” учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



