UZ

Сўнгги янгиликлар

02:58АПЛ. Магуайр майдондан четлатилган ўйинда МЮ "Борнмут" билан жанговар дуранг қайд этди  9 02:29Левандовски масаласи ёпилди  1 02:01Мбаппе "Атлетико"га қарши ўйнашга тайёр  0 01:33"Милан" футболчиларисиз: Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кураш йўлида таркибга кимларни жалб этди?  0 01:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" 2:4  0 00:49"Манчестер Юнайтед" икки футболчиси билан шартномани узайтиради  0 00:20MLS мусобақа форматини тубдан ўзгартирмоқда  1 23:46МЮ "Ньюкасл" етакчиси билан битим тузишга яқин  0 23:25"Боруссия Д" Санчони қайтармоқчи  1 22:50Иван Бошкович: "Тўртта учрашувда бир очко тўплаш балки инқироз бўлса керак"  5 22:35Суперлига. "Насаф" – "Сурхон" 0:1   4 22:27Лига 1 жамоаси футболчиси бир вақтнинг ўзида икки терма жамоага чақирилди  0 22:01Камолиддин Тожиев: "Биз учун асосий таркиб ва захира ўйинчиси деган тушунча йўқ"  4 21:36Англия терма жамоаси таркиби эълон қилинди: Тухель АПЛда ўйнамаган 35 ёшли дарвозабонни чақирди  1 20:55"Челси" етакчисини жамоада сақлаб қолиш учун унга катта маош таклиф қилмоқда  8

Лионель Месси-Антонелла Рукуццо. Тўй ҳақида батафсил Янгиликлар

Лионель Месси-Антонелла Рукуццо. Тўй ҳақида батафсил

Бугун Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси болаликдаги севгилиси Антонелла Рукуццога уйланади.

Ушбу маросим кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлмоқда ва айни дамда жаҳоннинг кўплаб нашрлари ўз журналистларини тўй бўлиб ўтадиган Росарио шаҳрига юборган. Буюк Британиянинг DailyMail нашри маросим ҳақида батафсил маълумот берди.

Тўйга таклиф қилинганлар Аргентинага етиб боришди (фото)

ТЎЙ ҚАЕРДА БЎЛИБ ЎТАДИ?

"Олтин тўп"нинг беш карра соҳиби ҳаётидаги энг ёрқин воқеалардан бири - тўйи учун харажатлардан қочмади ва маросимни "Сити Сентер Росарио"да ўтказишга қарор қилди.

Меҳмонлар ушбу бинода казино хизматларидан фойдаланиши ва уларнинг кўпчилиги мажмуа ичидаги 188 номерга эга 5 юлдузли "Pullman" меҳмонхонасида қолиши мумкин.

Шу билан бирга, бинода боулинг, теннис кортлари, ёпиқ ва очиқ бассейн ҳамда кўплаб бар ва ресторанлар бор.







МЕҲМОНЛАР

Тўйга "Барселона" таркиби тўлиқ таклиф қилинган, аммо раҳбарият бундан мустасно.

Херард Пике, Шакира ва Неймар жума куни Росарио шаҳрига етиб келиши лозим. Хави, Сеск Фабрегас, Серхио Бускетс, Хорди Альба, Самуэль Это'О, Карлес Пуйол ва Луис Суареслар ўз аёллари билан Аргентинага 29 июнь куни учиб келишди.



КЕЛИН ЛИБОСИ

29 ёшли Антонелла Рукуццо тўйда Барселонадан ташриф буюрган испаниялик дизайнер Роза Клара яратган либосни кияди.

Ушбу дизайнер актрисалар Ева Лонгория ва София Вергара ҳамда Испания қироличасига махсус либослар тайёрлаб берган.


ТАОМЛАР

Маълум бўлишича, Месси бош ошпаздан маҳаллик деликатеслар "locro" ва "empanada"ларни тайёрлашни сўраган. "Locro" мол гўштидан тайёрланади.



МУСИҚА

Серхио Агуэронинг хотини, Карина тўйдаги илк қўшиқни куйлаб беради. Уругвай гуруҳлари Rombai ва Marama маросимни давом эттиришади. Херард Пикенинг хотини хонанда Шакира тўйда ўзининг қўшиқларини куйлаши ноаниқ.



ХАВФСИЗЛИК ВА ОАВ БИЛАН КУРАШ


155 нафар журналист тўйни ёритиш учун аккредитациядан ўтказилди, бироқ улар меҳмонлар билан мулоқот қила олишмайди.

Месси билан аввалдан ишлаб келган исроиллик мутахассислар тўйда хавфсизликка жавоб беради.


"Тўйда футболчи билан суратга тушиш учун бўлган барча ҳаракатлар жиддий назорат қилинади" - дейди хавфсизлик хизмати ходими Диего Мансо.


Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика