

29 ёшли англиялик 22 июлгача ўз қарорини қабул қилади.
Футболчи МЛС клубларидан бўлаётган таклифни рад этмоқчи ва йилига 10 млн фунт тўлашга тайёр бўлган ва номи маълум қилинмаётган Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи.
Лингард "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси якунлангани сабаб ўтган мавсумнинг сўнггида эркин агентга айланди. Хавбек ўтган мавсум МЮ сафида 21та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.



