Линделёф Швеция терма жамоаси сардорига айланди

Alisher
11 авг 2021, 18:01
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Виктор Линделёф Швеция терма жамоаси сардорига айланди.

27 ёшли футболчи сардорлик боғичини ҳимоячи Андреас Гранквистдан олди. Гранквист июлда фаолиятини якунлади.

Евро-2020да 36 ёшли Себастьян Ларссон сардорлик қилди. Аммо, у ҳам, тажрибали Микаэль Лустиг ва Маркус Берг ҳам терма жамоадаги иштирокларини якунлашди.

Линделёф Швеция терма жамоаси таркибида 2016 йилда дебют қилган. У ҳозиргача термада 45та ўйин ўтказди.


AlisherМуаллиф
Манба: instagram.com/manchesterunited