UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Жароҳатлардан азият чекаётган "Арсенал" "Реал" ҳимоячисига кўз тикди  0 18:18"Андижон" Ўзбекистон U-21 терма жамоасини мағлуб этди  0 17:54"Пахтакор" "Риу Аве", "Ризеспор" ва "Кайсериспор" билан деярли бир қаторда — IFFHS  4 17:28Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!  32 17:06Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди  12 16:38U-23 Осиё Кубоги стадионлари  1 16:15Бир қоп картошка, сабзи, тухум ва 5 гб интернет  3 15:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  8 15:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ 2 ўйинида ишлайди  0 15:17"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  0 14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  2 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  18 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  7 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  1

"Ли Ман" бош мураббийи Чан Хиу Минг: "Ташкил топганимизга 4 йил бўлди, биз Осиёга ўзимизни танита олдик" Янгиликлар

"Ли Ман" бош мураббийи Чан Хиу Минг: "Ташкил топганимизга 4 йил бўлди, биз Осиёга ўзимизни танита олдик"

ОФК кубоги ярим финалидан ўрин олган "Насаф" - "Ли Ман" (3:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Чан Хиу Минг ва энг яхши футболчи Живанилтон Феррейра иштирок этди.

"Учрашув анча қизиқарли ўтди. "Насаф"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Рақибимиз бугун ўзининг яхши томонларини намойиш этди. Агар бугун тезкор гол ўтказиб юбормаганимизда балки финалга чиқармидик. Бунга кўпчилик ишонмаслиги мумкин, аммо танаффусдан кейин кўпчилик ҳисоб йирик бўлади деб ўйлаганди.

Агар тўқнашув уй-сафар тизимида ўтганида вазият бошқача бўларди. Аслида ҳал қилувчи босқичларни уй-сафар тарзда ўтказиш тарафдориман, шунга қарамай "Насаф"ни ғалаба билан муборакбод этаман.

Режамиз аниқ эди: Ҳимояда ишончли ўйнаш ва қарши ҳужумда имкониятимизни кутиш. Бироқ тезкор ўтказган голимиз режамизга таъсир қилди.

"Ли Ман" клуби ташкил топганига 4 йил бўлди. Мана шу қисқа даврда Осиёга ўзимизни танита олдик, - деди Чан Хиу Минг.




"Бугун жуда яхши жамоага қарши тўп тепдик. Ярим финалда осон рақиб бўлмаслигини билардик. Майдонда қўлимиздан келганича ўйнадик. Бизни қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат айтаман. Оиламга ҳам раҳмат", - Живанилтон Феррейра.



Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика