"Лейпциг" таркибига норвегиялик посбонни қўшиб олди

Mirjalol Normatov
9 окт 2022, 18:55
Норвегиялик дарвозабон Эрьян Ньюланд фаолиятини "Лейпциг"да давом эттиради.

32 ёшли посбон эркин агент сифатида Бундеслига клуби билан 2023 йил ёзига қадар шартнома имзолади. У жамоада жароҳатланиб, узоқ муддатга сафдан чиққан Петер Гулачининг ўрнини эгаллайди.

Ньюланднинг сўнгги жамоаси "Рединг" клуби бўлганди. Норвегия термаси таркибида у 40 ўйинда қатнашиб, 42 гол ўтказиб юборган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal