"Лестер" ҳимоячиси "Арсенал" либосини кийиб суратга тушди
06 июн 2021 22:35
Янгиликлар
"Лестер" ҳимоячиси "Арсенал" либосини кийиб суратга тушди
Ижтимоий тармоқларда "Лестер"нинг франциялик ҳимоячиси Уэсли Фофананинг "Арсенал" формасини кийиб олган сурати пайдо бўлди ва "канонирлар" тарафдорларининг мунозараларига сабаб бўлди.
Фофана тезда вазиятни тушунтиришга ва "Лестер" мухлисларининг ғазабини юмшатишга ҳаракат қилди.
"‘Арсенал’ формасидаги йигитлар мени алдашди. Дўстларим билан футбол ўйнадим, ўйин охирида либоз алмашдик. Кейин суратга тушдик. Бу ўртоқлик ўйини эди ва ҳазилона сурат ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетади, деб ўйламагандим.
Мухлислар олдида хижолатман ва ушбу ғавғони яратган йигитлардан ғазабдаман. ‘Арсенал’ мухлисларидан узр сўрайман, менда қизил ранг билан боғлиқ келишмовчилик йўқ, лекин ҳозир қалбимда фақат кўк ранг жўш уради", — дейди "тулкилар" ҳимоячиси ўз твиттер саҳифасида.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар