“Лестер” футболчиси 3 ойга сафдан чиқди
19 окт 2020 08:53
Янгиликлар
“Лестер” устози Брендан Рожерснинг сўзларига кўра, жамоа марказий ҳимоячиси Чағлар Суюнжу жароҳат сабаб 3 ой майдонга туша олмайди. Туркиялик футболчи оёқ мушакларидан жароҳат олган. Рожерснинг айтишича, Суюнжу жароҳатни Туркия терма жамоаси сафидалигида орттириб олган.
Қайд этиш жоиз, Суюнжу АПЛнинг ўтган мавсумдаги энг тезкор футболчиси бўлганди. У ўтган мавсумдаги ўйинлардан бирида 37/39 км/соат тезликни қайд этганди.
Фикрлар