АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда
26 янв 19:25
Янгиликлар
АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда
Куни кеча бўлган "Арсенал" - "Манчестер Юнайтед" (2:3) учрашувини ҳам томоша қилдим. Ҳа, турнинг марказий учрашуви нейтрал мухлислар учун ҳам анча қизиқарли кечди. Гап йўқ, аммо... Бармоқ билан санарли учрашувлар умумий картинани ўзгартира олмайди. Англия Премьер-Лигасини бошқа чемпионатлар билан солиштирилганда, инглиз футболи ишқибозларининг севимли жумласи бўларди, "АПЛда охирги ўриндаги жамоа ҳам етакчини ютиб қўйиши мумкин, бу чемпионатнинг исталган ўйинини томоша қилсанг, завқланасан". Энди сизга савол, "Тоттенхэм", "Сандерланд" ёки "Бёрнли" жамоаларининг жорий мавсумдаги ўйинларини кўрдингизми, агар жавобингиз "ҳа" бўлса, у сизга қанчалик завқ бағишлай олди? Кутилмаган натижа ана Германияда ҳам содир бўлди: гегемон "Бавария" (тур стартидан аввал) 15-ўриндаги "Аугсбург"га ўз майдонида имкониятни бой берди.

Узоқ йиллардан буён дунёнинг энг кучли чемпионати деб аталадиган, миллионлаб, миллиардлаб мухлислар ўйинларини севиб томоша қиладиган Англия Премьер-Лигаси аввалгидан кўра анча ўзгарган. Ҳозир АПЛда у ёки бу жамоанинг ўзига хос, кучли жиҳатларини аниқлашдан кўра, унинг камчиликларини кўрсатиш осонроқ бўлиб қолди. Сабаби деярли ҳамма иштирокчи жамоалар ўз ўйинини яратишга эмас, рақибнинг ўйинини бузишга асосланган футболни маъқул кўрмоқда. Балки бу шунчаки истиснолар мавсумидир, тушунарсиз қарорлар, пассив ўйинлар, тўполонлар, гўё уларни "Хетафе" руҳи эгаллаб олгандек.
Бу вазиятда жисмоний устунлик, қўполлик техника ва эстетика устидан ҳукмронлик қилади. "Сандерленд," "Брентфорд" ва "Нюкасл" биз севиб томоша қиладиганимиз, ўрганганимиздагидек футбол ўйнамаяпти. Улар рақибларга жисмоний босим қилмоқда, уларни ана шу "масса" эвазига янчиб ташлашни мақсад қилган.

Чуқур ҳимоя, вақтни чўзишлар, аут ва стандартлар мавсуми. Ҳеч қачон АПЛда марказий ҳужумчилар ҳозиргидек кам гол уришмаган, назаримда.
Етакчилар асосан прагматик ўйин кўрсатмоқда. Чунки ўртамиёна жамоаларнинг ҳимоя чизиғи жуда чуқур ва зич ҳаракат қилмоқда. Аммо нафақат чуқур мудофаа, балки интенсивлик бўйича улар топ жамоалардан қолишмаяпти. Бунинг натижасида майдон марказида сон жиҳатдан кўпчиликни ташкил қила олаётган аутсайдерлар, техник футбол кўрсатиши мумкин бўлган рақиб нафас олиши учун имкон қолдирмаяпти. Ҳозир аксарият учрашувларда футбол ўрнига яккакурашлар йиғиндисига гувоҳ бўлаётганимиз айни ҳақиқат.

Сўнгги 10-15 йил ичида АПЛда доимо томошабоп ва ижодий ўйин кўрсатадиган ўртамиёна клублар бўлган. Мисол учун: "Брайтон" ёки Рожерснинг "Лестери". Ҳозирда лигадаги ўзгаришларни "Брайтон" орқали ҳам сезиш мумкин: жамоа бир қарашда аввалгидек мухлисларга ёқадиган футбол кўрсатишга уринмоқда, аммо у ҳам умумий пассивлик домига билан шўнғиб кетмоқда.
Бундай лигада ҳамма қийналмоқда. Фикримизни чемпионатда бевосита иштирок этаётган Мартин Эдегор ҳам тасдиқлайди. Вазият "қурбони" бўлганлар ичида ҳатто Гвардиола ҳам бор. Ҳозир АПЛда натижа кўрсатиш учун бироз бошқача футболчилар гуруҳи керак бўлмоқда: ажойиб жисмоний тайёргарлик, ишончли мудофаа, қўпол куч, ўйинни бузадиган ҳийлалар ва чидамлилик. Тўғри, футбол, спортнинг деярли исталган турида бу каби сифатлар спортчига керак бўлади, аммо пропорциялар ўзгариб кетгандек, туюлмаяпти-ми? "Арсенал"да буларнинг барчаси бор. Жамоа услуби маълум даражада бу мавсумни ифодалайди. Демак, Артета жамоаси чемпион бўлиши мантиқан ҳам тўғри бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар
Bundisligada Bavariya La ligada Real Barsa A seriada Inter Fransiyada PSJ kabilar oxirgacha favarit xisoblanadi